Ўзини енга олиш – муваффақият сари дадил қадам
Шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиш учун спортчи босқичма босқич кучли рақибларни енгиб ўтиши керак бўлади. Бироқ, бир рақиб борки, у қуръадаги ҳар қайси спортчидан анча кучли. Бу – спортчининг ўзи. Яъни, ўзининг салбий томонлари устида ишлаб, улар устидан ғалаба қилган атлет учун ташқи рақибни енгиш қийин эмас. Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан ишланган ушбу видеоролик бу борада ёш спортчилар учун катта мотивация бўлиши, шубҳасиз:
