Ўзбекистон Roland Garros Junior Series ярим финалида: Зинатулин ва Абдуллаев Японияга йўлланма учун курашни давом эттирмоқда

Марказий ва Ғарбий Осиёнинг энг кучли ёш теннисчилари Олматада Франция теннис федерацияси (FFT), Осиё теннис федерацияси (ATF) ва Renault Group ҳомийлигида ташкил этилган U16 тоифасидаги халқаро турнир – Roland Garros Junior Series by Renault мусобақасининг саралаш босқичида беллашмоқда.
Чорак финал ўйинлари якунига кўра, Ўзбекистонлик икки теннисчи Алан Зинатулин ва Акмал Абдуллаев ярим финалга чиқиб, турнирдаги юқори тайёргарлик ва барқарорликларини намойиш этишди.
Ўғил болалар:
- Алан Зинатулин Родион Трайгелга (Қозоғистон) қарши ишончли ғалаба қозонди – 6:3, 6:3. У кейинги босқичда Мансур Саинов (Қозоғистон) билан баҳслашади.
- Акмал Абдуллаев кучли ички баҳсда Маҳмудбек Бекназаровни енгди – 3:6, 6:2, 6:0. У финал йўлланмаси учун Абдураҳмон Каримовни 3:6, 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этган Ансар Ниеткалиев (Қозоғистон) билан рақобатлашади.
Қизлар
Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон шарафини Кейра Ким ҳимоя қилди ва чорак финалга қадар етиб бориб, қозоғистонлик Адия Омарбекка имкониятни бой берди – 2:6, 4:6. Ўсмирлар теннисининг янги юлдузи характер кўрсатди ва бешинчи ўрин учун курашни давом эттиради.
Саралаш босқичининг финал ўйинлари 9-август куни бўлиб ўтади. Турнир ғолиблари 2025 йил октябрь ойида Японияда бўлиб ўтадиган Roland Garros Junior Series финал босқичига йўл олади. У ерда Парижга – Roland Garros Junior Series 2026 мусобақасига йўлланмалар ўйналади.