Ўзбекистоннинг муносиб мураббийи Ҳасан Шофиқов вафот этди.

Тенниснинг ривожига катта ҳисса қўшган мураббий ва аъло даражадаги мутахассис, Республикага хизмат кўрсатган мураббий Ҳасан Ҳамзаевич Шофиқов орамиздан кетди.
Ҳасан Ҳамзаевич умрининг қарийб 50 йилни мамлакатимиз теннисчиларини тарбиялашга бағишлади. Интеллигент, билимдон ва мақсадга интилувчан инсон нафақат мураббий, балки ёш спортчиларнинг қалбига йўл топа олган устоз эди. У шогирдларига ўзларига ишонишга куч бериб, уларнинг энг яхши фазилатларини очиб бера оларди.
Ўзбекистон теннис федерацияси ва Республика олимпия захираси теннис мактаби Ҳасан Ҳамзаевичнинг яқинлари ва қариндошларига юксак таъзия изҳор этади.
Ажойиб, меҳрибон ва беқиёс инсон ҳақидаги ёрқин хотиралар қалбимизда абадий қолади. Бирга мотам тутамиз.